Гутерриш Эрон Президентини қабул қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан учрашди. Мулоқот давомида Бош котиб ЭИР етакчисини Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасига қайтишга, музокара жараёнида мослашувчанлик намойиш этишга чақирди.
Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди.
Гутерриш Раисий билан Яман ва Афғонистондаги вазиятни ҳам муҳокама қилди.
“Бош котиб Эронни кескинликни пасайтириш ва минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш учун қўшнилари билан мулоқотни давом эттиришга чорлади. Шу билан бирга инсон ҳуқуқи соҳасидаги вазиятдан хавотир билдирди», дейилади хабарда.
ЎзА