Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди
Яқин вақт ичида Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ва мамлакатнинг бошқа олий ўқув юртлари ўртасида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳузуридаги Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси билан юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланади.
Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Маликшо Неъматзода Ўзбекистон Республикасига амалий ташрифи доирасида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳузуридаги Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ректори Сайфулло Аҳмедов билан учрашди.
Учрашувда янги ташкил этилган Академия ректори мазкур олий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президенти кўмагида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкил этилгани ва Марказий Осиёда биринчи бўлиб ҳисобланишини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси кафедраларида тўрт йил муддатда талабаларга меҳнат муносабатларининг барча йўналишлари ўқитилади.