Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналарнинг маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивалида иштирок этди
Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси 24-сентябрь куни Тошкент шаҳрида дипломатик ваколатхоналарнинг маданий анъаналари ва миллий таомлари бўйича хайрия фестивалида иштирок этди, деб хабар берди «Овози тоҷик» радиоси ӯзбек бӯлими муҳаррири Дурдона Расулова.
Тожикистон, Озарбайжон, Афғонистон, Миср, Беларус, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Италия, Индонезия, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Қувайт, Қирғизистон, Қозоғистон, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Фаластин, Россия, Руминия, Туркия, Уммон, Чехия, Швейцария, шунингдек, Европа Иттифоқи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, БМТ ва Белгия консуллиги ҳам ўзларининг маданий анъаналари ва ранг-баранг миллий таомларини тақдим этдилар.
Фестивалдан кўзланган асосий мақсад Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига дунёнинг турли мамлакатлари маданий мероси билан яқиндан танишиш, шунингдек, Меҳрибонлик уйларига хайрия ёрдами кўрсатишдан иборат эди.
Фестивал якунида барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан таомларнинг таъми ва тақдимоти ҳамда мусиқа дастури ва энг яхши либослар баҳоланди.