Тожикистон Республикаси ҳукуматининг инсонпарварлик ёрдами Афғонистондаги 120 мингдан ортиқ муҳтож аҳолига тарқатилди

Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон топшириғига кўра Тожикистон Республикаси ҳукумати Афғонистонга 1000 тонна буғдой уни жўнатди.
БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури бугун хабар қилганидек, ушбу инсонпарварлик ёрдами Афғонистондаги 120 мингдан ортиқ муҳтож инсонларга тарқатилди.
Эслатиб ўтамиз, 2021-йилнинг 26-ноябрь куни Тожикистон Республикаси ҳукумати кўмагида Жаҳон озиқ-овқат дастури томонидан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами етказилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.
Бу ёрдам Афғонистоннинг Бадахшон вилоятига Тожикистон-Афғонистон чегарасидаги ўтиш пунктлари орқали етказилган 2500 тонна буғдой унидан иборат.
Айтиш керакки, Тожикистон биринчи бўлиб Афғонистонга бундай материалларни ўтказиш учун ўз ҳудудини таклиф қилишга қарор қилган.