Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди

2 октябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Али Сауд расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди.
Душанбе халқаро аэропортида Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Али Саудни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Ҳусайнзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.