Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Озарбайжон Республикаси Президенти, Муҳтарам Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида дўст Озарбайжон давлати раҳбари Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни туғилган куни муносабати билан самимий табрик ва эзгу тилакларини изҳор этди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб йўналишлари ва уларни ривожлантиришнинг аниқ йўллари юзасидан фикр алмашдилар.
Тожикистон ва Озарбайжон президентлари бир вақтнинг ўзида томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилдилар.