Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.
Беларус Республикаси Президенти Тожикистон Республикаси Президентини туғилган куни билан самимий табриклаб, унга энг эзгу тилакларини изҳор этди.
Суҳбат чоғида Александр Лукашенко Тожикистон Президентининг мамлакатда тинчлик-осойишталик ва миллий тотувликни қарор топтириш, Тожикистоннинг барқарор ривожланишини таъминлаш, халқаро майдондаги мавқеи ва нуфузини мустаҳкамлашдаги улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Давлат раҳбарлари стратегик шериклик доирасидаги икки мамлакат муносабатларининг бутун мажмуасини янада ривожлантириш учун Тожикистон ва Беларус ўртасидаги давлатлараро мулоқотни давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб, олий даражадаги бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар жадвалини муҳокама қилдилар. Тожикистон ва Беларус президентлари томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.