Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти, муҳтарам Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида Нурсултон Назарбоев Юртбошимизни туғилган куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва янги ютуқлар тилади.
Шу нуқтаи назардан, Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Тожикистон давлатчилигини тиклаш ва мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётни таъминлаш ва халқаро майдонда обрў-эътиборини оширишда Миллат пешвосининг қўшган қимматли ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Томонлар икки мамлакат халқлари ўртасидаги яхши муносабатлар ва дўстликнинг ғурурли анъаналарини таъкидлаш билан бирга, Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик ва стратегик шериклик жадал ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдирди.