Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси, ҳурматли Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.
Россия парламенти юқори палатаси раҳбари давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва олий давлат лавозимида муваффақиятлар тилаб, самимий тилак билдирди.
Давлатимиз раҳбари Валентина Матвиенкога табрик учун самимий миннатдорлик билдирди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, жумладан, икки давлат ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётган парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришнинг аниқ масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари Россия билан ҳамкорлик алоқаларини узлуксиз ривожлантириш устуворлигини тасдиқлар экан, Тожикистон ва Россия муносабатлари бундан буён ҳам икки мамлакат халқларининг асосий манфаатларига мос равишда ривожланиб боришига ишонч билдирди.