Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон Президенти давлатимиз раҳбарини унутилмас туғилган куни билан самимий ва қизғин табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва Тожикистон халқи фаровонлиги йўлидаги масъулиятли давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Шу нуқтаи назардан, Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президентининг мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш ва халқаро майдонда муносиб мавқеини мустаҳкамлаш йўлида улкан ютуқларга эришишдаги беқиёс хизматларини юксак баҳолади.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шу муносабат билан Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш борасида сўнгги пайтларда эришилаётган ижобий натижалардан мамнунлик изҳор этилди.
Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.