Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида Владимир Путин давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан табриклаб, Тожикистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашдаги муҳим роли учун Россия Федерациясининг 3 даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлади.
Миллат пешвоси Россия Федерацияси Президентига табрик учун миннатдорлик билдириб, ушбу нуфузли мукофот мамлакатимиз халқига тегишли эканини алоҳида таъкидлади.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги давлатлараро муносабатларга доир масалалар кўламини, уларни ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Томонлар, шунингдек, минтақавий ҳамкорликнинг айрим жиҳатлари ва халқаро муҳим масалалар юзасидан фикр алмашдилар.