Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга йӯллаган табриги
Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга табрик телеграммаси йўллади. Унда шундай дейилган:
“Ҳурматли Владимир Владимирович,
70 ёшингиз билан самимий табрикларимни ва энг эзгу тилакларимни қабул қилинг!
Сиз ўз мамлакатингизнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги қатъиятингиз билан кучли, доно, эгалик қилувчи раҳбар сифатида танилгансиз. Шу муносабат билан Россиянинг ривожланиши ва гуллаб-яшнашига, шунингдек, унинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссангизни алоҳида таъкидламоқчиман.
Тожикистон ва Россия ўртасидаги дўстона муносабатлар ва кўп қиррали ҳамкорликни узлуксиз ривожлантириш йўлидаги бебаҳо хизматларингиз юксак қадрланади.
Биз дўстимиз Россия билан стратегик шериклик муносабатларининг эришилган даражасига ҳурмат билан қараймиз ва келгусида халқларимиз фаровонлиги йўлида икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни ишга соламиз.
Ушбу қутлуғ кунда Сизга, муҳтарам Владимир Владимирович, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, узоқ умр ва дўст Россия ва унинг халқининг тараққиёти ва гўзаллиги йўлида янги ғалабалар – тинчлик, хавфсизлик ва изчил тараққиёт тилайман.