Данияда муддатидан олдин парламент сайлови бўлиб ўтади

“Еuronews” агентлиги хабарига кўра, Данияда 1 ноябрь куни муддатидан олдин парламент сайлови ўтказилади.
– Хавфсизлик сиёсати, энергетика ва иқтисодиёт билан боғлиқ халқаро инқироз даврида парламент сайловини ўтказиш тўғри, деб ҳисобламайман. Ҳолбуки, Дания парламентидаги кўпчилик сайловни маъқуллайди. Шу боис, бугун Қироличага Дания парламентига сайлов ташкил этилиши ҳақида маълум қилдим, – деди мамлакат Бош вазири Метте Фредериксен.