Тожикистон ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги махсус вакили билан учрашди

6 октябрь куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги махсус вакили Тери Хакала билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда янада ривожлантиришнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, терроризм ва экстремизмга қарши биргаликда курашиш ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам самарали муҳокама бўлди.