Душанбеда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги муносабати билан халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди

7 октябрь куни Тожикистон Миллий фанлар академияси бошқармаси ҳузуридаги Ёзма мерос марказида “Европа Иттифоқининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги” мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди.
Осиё ва Европа давлатларини ўрганиш институтининг Европа ва Америка бўлими ташаббуси билан мамлакатимизнинг “Сим-Сим” корхонаси ҳамда “Ёдгир” ўқув маркази ҳомийлигида ўтказилган анжуманда олимлар, экспертлар, вакиллар иштирок этди. Давлат вазирлик ва идоралари, жамоат ташкилотлари вакиллари, мамлакатимиз ва хорижлик олимлар Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан маъруза қилдилар.
Анжуманда халқаро муносабатлар жараёнини янада шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифлар билдирилди.