Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Душанбедаги “Крокус фитнес”инновацион-фитнес клубига ташриф буюрди
17 октябрь куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий Мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри раиси, муҳтарам Рустам Эмомали пойтахтимизнинг Фирдавсий ноҳиясидаги “Крокус фитнес”инновацион-фитнес клубига ташриф буюрди.
Муҳташам ва кўркам муассаса замонавий талаблар инобатга олинган ҳолда барпо этилиб, барча зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Ташриф давомида маълум қилинишича, клубда спортнинг кўплаб турлари билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гўзалликни сақлаш учун зарур имконият яратилган. Хусусан, мазкур масканда 2500 нафардан ортиқ киши бир вақтнинг ўзида турли спорт турлари билан шуғулланиши мумкин бўлиб, уларга тажрибали ва билимдон мураббийлар сабоқ бермоқда.
“Крокус фитнес”да учта замонавий бассейн мавжуд бўлиб, унинг катта ҳовузига профессионал спортчилар ҳам сиғиши мумкин. Шунингдек, санитария меъёрлари инобатга олинган ҳолда аёллар учун алоҳида бассейн, болалар учун махсус бассейн қурилиб, бассейнлар фаолият кўрсатмоқда. Сувни қайта ишлаш 5 босқичда амалга оширилиб, қишда замонавий саноат қурилмалари ёрдамида сув ҳавзалари ичидаги ҳаво ҳарорати сақланиб қолади.
“Крокус фитнес”инновацион фитнес клуби ичида микст машғулотлар учун кенг ва замонавий спорт зали барпо этилди, бу ерда спортчилар ва соғлом турмуш тарзини севувчилар бокс, аралаш яккакураш, кураш, гимнастика билан шуғулланишлари мумкин. Муассасанинг мазкур қисми барча зарур жиҳозлар билан таъминланган, болалар учун алоҳида тўгарак ташкил этилган.
Умуман олганда, “Крокус фитнес”биносининг майдони 7500 квадрат метрни ташкил этади ва у турли жисмоний машқлар ва машғулотлар, шунингдек, саломатлик ва гўзаллик салонини ҳам ўз ичига олади. Хусусан, унинг ичида иккита кенг ва замонавий фитнес зали барпо этилиб, аёллар учун алоҳида, эркаклар учун алоҳида фитнес заллари ташкил этилди. Фақатгина эркаклар залида 40 та жисмоний тарбия мосламалари ўрнатилган бўлиб, профессионал мутахассислар спортчилар ва соғлом турмуш тарзини севувчилар билан машғулотлар ўтказмоқда. Фитнес-клубнинг яна бир жиҳати шундаки, унинг ичида алоҳида “вела тринажор” бўлими ташкил этилган бўлиб, унда инновацион қурилмалар ёрдамида халқаро стандартлар асосида машғулотлар олиб борилади. Айтиш жоизки, мазкур клубда саноатнинг мутлақо янги жиҳозлари ўрнатилган бўлиб, улар Американинг энг машҳур компаниясидан харид қилинган бўлиб, хоҳловчиларга халқаро талабларга жавоб берадиган қулай шароитда машғулот ўтказиш имконини беради.
“Крокус фитнес”инновацион-фитнес клубида 100 нафардан ортиқ киши доимий иш ўрнига эга бўлди, уларнинг барчаси бир неча ой давомида малакали мутахассислар иштирокида қайта тайёрлаш курсларидан ўтди.
Ушбу муассасанинг подвалида СПА-салон мавжуд бўлиб, аёллар учун тери ва юз гўзаллигини парвариш қилиш, косметология хизматлари ва массаж турлари билан боғлиқ турли хизматлар таклиф этилади.
Фуқаролар турк ҳаммоми, қуруқ буғ, фин саунаси, қор хонаси, рус саунаси ва Ҳимолой тузи саунасидан ҳам фойдаланишлари мумкин ва бу имконият эркаклар ва аёллар учун алоҳида мавжуд.
“Крокус фитнес”ичидаги барча бўлимлар алоҳида кийиниш ва дам олиш хоналарига эга, улар ҳар бир киши учун алоҳида мўлжалланган замонавий шкафлар билан жиҳозланган.
Ушбу мажмуа ичида, шунингдек, чиройли ва замонавий ошхона мавжуд бўлиб, у ерда ҳам спорт, ҳам Европа таомлари мижозларга таклиф этилади.
Айтиш жоизки, “Крокус фитнес”турли мамлакатлардаги йирик инновацион фитнес клублар тармоғини ўз ичига олади ва унинг Душанбе шаҳрида очилиши спортчилар ва соғлом турмуш тарзини севувчилар учун бебаҳо туҳфа ҳисобланади. Айни пайтда бу вилоятдаги биринчи ва ягона “Крокус фитнес” спорт иншооти бўлиб, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, фуқароларнинг жисмоний чиниқиши учун замонавий шароитлар яратишга катта эътибор қаратилаётганидан далолатдир.