Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон “Терроризмга қарши курашиш ва террорчилар ҳаракатининг олдини олиш учун хавфсизлик ва чегараларни бошқариш бўйича халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди ва нутқ сўзлади
18 октябрь куни Душанбе шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “Хавфсизлик ва чегараларни бошқариш бўйича халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” халқаро конференциясида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Конференцияда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатларнинг юқори мартабали расмий вакиллари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Терроризмга қарши глобал пактига аъзо давлатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳамда чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича экспертлар иштирок этди. Учрашувда чегара хавфсизлиги ва бошқаруви бўйича халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун терроризмга қарши курашиш ва террорчилар ҳаракатининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
Бу анжуман Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорликда ўтказилди.
Юқори даражадаги тадбирни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков кириш сўзи билан очди.