Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашиняннинг табриклари алмашилди

Бугун икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Арманистон Республикаси бош вазири Никол Пашинян ўртасида табрик мактублари алмашилди.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян табригида шундай дейилган:
«Ҳурматли Никол Воваевич,
Тожикистон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан сизларга ушбу томондан табриклар йўллашдан мамнунман.
Ўтган йиллар давомида мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама асосда ривожланиб бораётганидан мамнунмиз.
Бизни тарихий дўстлик ва ҳамкорлик ришталари боғлаган Арманистон билан ҳамкорликни тобора кенгайтириш ва янада мустаҳкамлаш тарафдоримиз.
Ўйлайманки, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан халқимиз фаровонлиги йўлида конструктив муносабатларимиз янада мустаҳкамланади.
Сизга, ҳурматли Никол Воваевич, сиҳат-саломатлик ва давлат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, дўст Арманистон халқига тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик тилайман.
Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашиняннинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга йўллаган табригида қуйидагилар айтилган:
Ҳурматли Эмомали Раҳмон!
Арманистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.
Ўтган ўттиз йилликда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар халқимизнинг мустаҳкам дўстлик анъаналари, ўзаро ҳурмат ва ўзаро ҳамжиҳатлик асосида ривожланди.
Ишонаманки, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар салмоқли салоҳиятга эга ва ундан тўлиқ фойдаланиш Арманистон ва Тожикистон ўртасидаги давлатлараро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш имконини беради.
Сизга, муҳтарам Эмомали Раҳмон, узоқ умр соғлик, бахт-саодат, муваффақият ва эзгу тилаклар, дўст Тожикистон халқига тинчлик, фаровонлик тилайман”.