Лейбористлар партияси муддатидан олдин сайловлар ўтказишга чақирмоқда

Буюк Британиянинг мухолифатдаги лейбористлар партияси раҳбари Кир Стармер Бош вазир Лиз Трасс истеъфога чиққанидан кейин консерваторлар партияси ҳукумати “тартибсизлигига” чек қўйиш учун муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказишга чақирди. Бу ҳақда “Би-Би-Си” хабар берди.
“Қандай тартибсизлик? Бу партия етакчилари ва ҳукумат раҳбарлари тез-тез алмашинуви. Бу бизнинг иқтисодиётимиз ва мамлакатимиз обрўсига катта зарар етказмоқда. Инсонлар баланд нархлар ва юқори ипотека кредитлари тўлашмоқда”, деди сиёсатчи.
“Британия халқи мамлакат келажаги ҳақида ўз сўзини айтишга лойиқдир. Улар лейбористларнинг бу тартибсизликлардан чиқиш йўлини топиши, меҳнаткашлар учун иқтисодни ривожлантириш ва мамлакатни қайта қуриш режалари билан солиштиришлари керак. Биз сиёсатимизни янгидан бошламоқчимиз. Биз ҳозир муддатидан илгари парламент сайловлари ўтказиш таклифини киритмоқдамиз”, деди мухолифат раҳбари.
Британияда навбатдаги парламент сайловлари 2024 йилда ўтказилиши белгиланган.