Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Мастчоҳ, Лахш, Тожикобод, Рашт ва Нуробод ноҳиялари раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Муҳтарам Эмомали Раҳмон Мастчоҳ, Лахш, Тожикобод, Рашт ва Нуробод нохиялари раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди.
Муҳтарам Юртбошимиз Эмомали Раҳмон суҳбат чоғида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, картошка ва меваларни йиғиштириб олиш борасидаги ишлар ҳолати тўғрисида қайд этилган ноҳиялар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглади.
Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз вақтида ва хавфсиз йиғиштириб олиш, келаётган куз-қиш мавсумига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, ижтимоий соҳа муассасаларида ёқилғи захирасини тўғирлаш бўйича қайд этилган ноҳиялар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.