Келиб чиқиши эронлик бўлган 26 ёшли қиз Швеция тарихида энг ёш вазир бўлди

Швециянинг Иқлим ва атроф муҳит вазири этиб Либераль партиясидан 26 ёшли Ромина Пурмохтари тайинланди, деб ёзмоқда Германияда чиқадиган Der Spiegel журнали.
Швециянинг янги Вазирлар Маҳкамаси таркибига 23 нафар сиёсатчи кирган. Уларнинг 12 нафари либераль-консерватив партиясидан, 6 нафари христиун демократлар ва беш нафари либераллардан иборат.
Швециянинг янги бош вазири Ульф Кристерссоннинг таъкидлашича, унинг христиан демократлар ва либераллардан ташкил топган коалицияси мўътадил ҳукумат бўлиб, Швеция демократлари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб боради ва мамлакатни бирлаштиришга ҳаракат қилади. «Мен шу ерда яшаётган ҳамма учун ҳукумат ташкил қилдим», деди у, жумладан.
Келиб чиқиши эронлик бўлган ёш вазир Ромина Пурмохтари 1995 йил 12 ноябрда Стокгольм графлигида Сундбюберг коммунасида дунёга келган. У Уппсаль университетини тамомлаган. Роминанинг отаси Иброҳим Пурмухтари сиёсий қарашлари учун Эроннинг Тебриз шаҳридан Швецияга кўчиб ўтишга мажбур бўлган эди. Ҳозир у ҳаёт эмас. Ромина 2019 йилдан буён Либераллар партияси бошқарувининг раисдоши бўлиб келади.
Бош вазир Ульф Кристерссон ҳукумати таркибига кирган Пурмохтари мамлакат тарихидаги энг ёш вазир ҳисобланади