Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табриклари алмашилди

Бугун икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Мирзиёев ўртасида табрик мактублари алмашилди.
Муҳтарам Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга табригида шундай деди:
“Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг янги тарихидаги ушбу муҳим сана муносабати билан Сизга ўзимнинг самимий табрикларим ва эзгу тилакларимни етказиш учун айни пайт қулай вақтдир.
Шу давр мобайнида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, хайрихоҳлик ва ҳамкорлик муносабатлари томонларни қизиқтирган барча соҳаларда узлуксиз ривожланиш жараёнида стратегик шериклик ва ҳамкорликнинг юксак даражасига кўтарилгани қувонарлидир.
Икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларнинг бугунги ҳолатидан мамнун эканимизни билдирамиз. Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик, ҳурмат, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш асосида қурилган кўп қиррали ҳамкорлик бундан буён ҳам давом этишига ишончимиз комил.
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги муваффақиятлар, дўст Ўзбекистон халқига тинчлик ва хавфсизлик, тараққиёт ва барқарор фаровонлик тилайман.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга йўллаган табригида шундай дейилган:
Ҳурматли Эмомали Шарифович,
Азиз биродар,
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларини ва тожик халқини самимий табриклашдан жуда хурсандман.
Ҳамкорлигимиз тарихи муҳим ва ёрқин воқеаларга бой бўлиб, барча соҳаларда яқин ва дўстона муносабатлар изчил мустаҳкамланиб, кўп томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асоси ва самарали таркибий механизмлари яратилганини алоҳида таъкидламоқчиман.
Мамлакатларимиз ўртасида ўзаро ишонч, юксак ҳурмат, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойиллари асосида йўлга қўйилган кенг кўламли ҳамкорлик юксак суръатларда ривожланиб бораётгани бизни, айниқса, қувонтиради.
Энг муҳими, бу йил муҳим сана нишонланадиган йилда биз муносабатларимизни янада юқори босқичга, ҳамжиҳатлик даражасига олиб чиқиш бўйича тарихий қарор қабул қилдик ва биргаликда амалий ва мустаҳкам ҳамкорликка эришмоқдамиз.
Ўйлайманки, биз стратегик шериклик ва иттифоқчилик йўлида ривожланиб бораётган муносабатларимизни бундан буён ҳам мустаҳкамлаб, тарихи ва маданияти муштарак халқимиз фаровонлиги йўлида янги марралар сари изчил олға борамиз.
Жаноб Олийлари, сизни муносабатларимиз тарихидаги ушбу муҳим сана билан яна бир бор табриклаб, оилангизга узоқ умр соғлик, бахт-саодат ва давлатингиз, қардошимиз Тожикистон халқи масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайман.»