Шараф Шерализода ва Игор Рунов Тожикистоннинг транспорт ва логистика соҳасидаги минтақавий ҳамкорлигини муҳокама қилдилар

20 октябр куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шараф Шерализода Душанбега “Глобал транзит ҳужжати” экспериментал лойиҳасини ишга тушириш маросимида иштирок этиш учун келган Халқаро транспорт дипломатияси маркази масъул котиби Игор Руновни қабул қилди.
Учрашувда Тожикистоннинг транспорт ва логистика соҳасидаги минтақавий ҳамкорлигига оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.
Шараф Шерализода Тожикистон автомагистралларида мультимодал юк ташишнинг ўсишига жиддий туртки берадиган мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши бошланганидан мамнунлигини билдирди ва бу борада мамлакатлар ва тегишли халқаро ташкилотлар ўртасидаги манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
8-19 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида “Тожикистон ва минтақа давлатлари ўртасидаги транспорт алоқаларини ривожлантиришда логистика ва унинг устувор йўналиши” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Хитой-Тожикистон-Туркманистон-Эрон-Туркия мультимодал коридори орқали Хитой Халқ Республикасидан Тожикистоннинг эркин иқтисодий зонаси ҳисобланган Кўлоб шаҳрига автомобиллар олиб келиниши кутилмоқда. Тожикистоннинг савдо, транзит ва саноат маркази булади. Кейин бу ердан Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон ва Туркияга юклар ўтказилади.
Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим бугунги кунда ҳеч бир давлат иқтисодиётининг ривожланишини логистика ривожисиз тасаввур этиб бўлмаслигини эслатиб ўтди. Чунки логистика тизимларининг ривожланиши жаҳон тараққиётидаги бир қанча глобал тенденцияларнинг натижасидир.
Конференция доирасида транспорт вазирининг Эрон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон вакиллари билан икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди. Улар давомида ҳамкорлик истиқболлари ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.