Сирожиддин Муҳриддин Пусан шаҳри мери Пак Хён Жун билан учрашди

Иш сафари доирасида 25-октябрь куни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг Пусан шаҳри мери Пак Хён Сзун билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда икки давлат мутасадди идоралари ўртасидаги ҳамкорлик, муниципалитет бошқаруви тажрибаси ва қардош шаҳарлар муносабатларини йўлга қўйишга оид масалалар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 25-октябрь куни Пусан шаҳрида “Марказий Осиё – Корея Республикаси” ҳамкорлик форуми Ташқи ишлар вазирларининг 15-йиғилиши бўлиб ўтди, унда Тожикистон Республикаси делегацияси бошчилигида Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин иштирок этди.