Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрига амалий ташрифи
27 октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон “Марказий Осиё давлатлари – Европа Иттифоқи” биринчи саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрига ташриф буюрди.
Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президентини Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий Мажлиси Спикери, Олий Мажлис Миллий Мажлиси Раиси ва бошқа расмийлар кузатдилар.
Ушбу ташрифда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга ташқи ишлар вазири, Тожикистон Республикаси Президентининг ташқи алоқалар бўйича ёрдамчиси ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилмоқда.