Тожикистон элчиси Қувайтнинг янги тайинланган ташқи ишлар вазири билан учрашди

26 октябр куни Тожикистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги элчиси Зубайдулло Зубайдзода ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири этиб тайинланган Шайх Салим Абдуллоҳ ал-Жобир ас-Сабоҳ билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Қувайт ўртасидаги сиёсий, савдо, иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, муҳим глобал муаммолар, икки давлатнинг минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашилди.