Зайнулло Шарифзода Тожикистон таеквондо федерацияси (WТ)нинг янги раиси этиб сайланди
1 ноябр куни Тожикистон Миллий олимпия қўмитасида Тожикистон Миллий таеквондо федерацияси (WТ) конференциясининг навбатдан ташқари сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда федерация аъзолари, мураббийлар, ҳакамлар ва спортчилар вакиллари иштирок этди.
Йиғилиш кун тартиби ва иш тартиби тасдиқлангач, федерация раҳбарини истеъфога чиқариш ва янги федерация раҳбарини сайлаш масалалари муҳокама қилинди.
2017 йилдан буён Тожикистон таеквондо федерациясини (WТ) бошқариб келган Жаҳонзеб Кармишев истеъфога чиқди. Йиғилиш аъзолари Жаҳонзеб Қармишевга беш йил давомида ушбу соҳадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, муваффақиятлар тилади.
Таеквондо бўйича спортчиларимизнинг натижалари яхши экани таъкидланди. Хусусан, спортнинг ушбу тури бўйича ўсмирлар Олимпия ўйинларининг бронза медали (2010-Сингапур), икки нафар Олимпия ўйинлари иштирокчиси (2012-Лондон), учта Осиё ўйинларининг (2014-Инчеон) бронза медали, 3 нафар кумуш медали бор.