Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил қабулхонасида Конституция кунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 ноябр куни Тожикистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил идорасида конференция бўлиб ўтди.
Тожикистон Республикасидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Умед Бобозода «Йигирма саккиз йил аввал мамлакатимизда умумхалқ референдуми йўли билан мустақил Тожикистоннинг биринчи Конституцияси қабул қилинган эди. Ушбу муҳим тарихий ҳужжатнинг буюклиги ва аҳамияти, аввало, унинг халқ томонидан ва халқ учун фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши орқали биринчи марта қабул қилинганлигида ифодаланади.»
Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил девонининг сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларини давлат ҳимояси бўлими бошлиғи ўринбосари Ҳусниддин Нидоев “Тожикистон Республикаси Конституцияси – инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш” мавзусида маъруза қилди.
Тожик халқи Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳнамолигида Конституция нормаларини ҳаётга татбиқ этиш орқали адолатпарвар жамият барпо эта олди, тинчлик ва осойишталик, сиёсий барқарорлик муҳитида барқарор бўлди.