Тожикистон Республикаси Молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон иккинчи иқтисодий форумида иштирок этди

Тожикистон Республикаси Молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон иккинчи иқтисодий форумида иштирок этди.
Мазкур форум «иқтисодий тараққиётни таъминлашда хусусий секторнинг роли», «пул-кредит сиёсати макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг асосий омили сифатида», «иқлим ўзгариши фонида яшил иқтисодиётга ўтишнинг аҳамияти», «демографик хавфларни инсон капитали имкониятларига айлантириш» мавзуларига бағишланди.
Форумдаги иштироки доирасида Молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода бир қанча нуфузли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди. Хусусан, тадбирнинг биринчи кунида Жаҳон банки вице–Президенти Анна Бжерде хоним билан, форумнинг иккинчи кунида халқаро Молия ташкилоти (ХМК) нинг яқин Шарқ, Марказий Осиё, Туркия, Афғонистон бўйича минтақавий вице-Президенти Ҳела Шейхроухӣ, билан учрашувлар бўлиб ўтди Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёдаги тараққиёт, Молия ва институтлар бўйича минтақавий директори Лолита Мертӣ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодий ривожланиш ва камбағалликнини камайтириш вазири Жамшед Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Тимур Ишметовлар билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакат иқтисодиётининг айрим йўналишларидаги устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшимча маблағлар топиш, шунингдек ислоҳотларни амалга оширишга техник ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.