Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон Миср Араб Республикаси Бош вазири Мустафо Мадбули билан учрашди

7 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Миср Араб Республикасининг Шарм-уш-Шайх шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конференциясининг йигирма еттинчи сессияси Миср Араб Республикаси Бош вазири Мустафо Мадбули билан учрашди.
Учрашувда Тожикистон ва Миср ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорлик масалалари, икки давлат ўртасидаги нуфузли халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатлар ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича юқори даражадаги конференцияси кун тартиби муҳокама қилинди.
Муҳтарам Эмомали Раҳмон мезбон давлат раҳбариятига олий даражадаги саммит ишида иштирок этиш таклифи ва самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.
Учрашувда томонлар иқтисодий, савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтиришни икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида баҳоладилар ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантиришни кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия фаолиятини фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар.
Учрашувда саноат, айниқса, қўшма саноат корхоналарини ташкил этиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, шунингдек, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, маданият ҳамда туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.