Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Германия Федерал Канцлери Олаф Шолтс билан учрашди

7 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Миср Араб Республикасининг Шарм-уш-Шайх шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича конвенцияси конференциясининг йигирма еттинчи сессияси иштирокчиси Германиянинг Федерал канцлери Олаф Шолтс билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон ва Германия ўртасидаги дипломатик муносабатлар даражасидан, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда ушбу давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганидан мамнунлигини билдирди.
Учрашувда тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро мулоқотни давом эттириш, Тожикистон ва Германия иқтисодий доиралари учрашувини ўтказиш, Тожикистоннинг “Берлин яшил ҳафталиги 2023” халқаро кўргазмасида иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида, шунингдек, долзарб масалалар, жумладан, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари, қурғоқчилик ва танқислик, музликларнинг эриши, Афғонистондаги мураккаб вазият, пандемия оқибатлари, санкциялар ва унинг мамлакатларга таъсири юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат якунида Давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмон Германия Федерал канцлери Олаф Шолтсни Тожикистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.