Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчилари конференциясининг йигирма еттинчи сессиясида иштирок этди ва нутқ сўзлади

7 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчилари конференциясининг йигирма еттинчи сессиясида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Юртбошимиз Эмомали Раҳмон, аввало, Миср Араб Республикаси ҳукуматига тадбирни юқори савияда ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратиб бергани учун миннатдорлик билдирди.
Жорий йилда жаҳонда, жумладан, Марказий Осиё минтақасида содир бўлган мисли кўрилмаган қурғоқчилик ва сув тошқинлари иқлим ўзгариши жаҳоннинг асосий муаммоларидан бири бўлиб қолаётганини яна бир бор исботлагани алоҳида таъкидланди.
Ҳудудининг 93 фоизи тоғли бўлган Тожикистон иқлим ўзгаришига жуда заиф. Бу жараён билан боғлиқ табиий офатлар ҳар йили мамлакатимиз иқтисодиётига юзлаб миллион доллар зарар етказмоқда, кўп ҳолларда инсонлар қурбон бўлмоқда.