Олимлар тарихда илк бор инсонга сунъий қон қуйишди

Кембриж университети олимлари тарихда биринчи бўлиб инсонга лабораторияда етиштирилган эритроцитларни қуйди. Мазкур технологияни клиник синовдан ўтказиш Restore тадқиқот лойиҳаси доирасида амалга оширилди, дейилади мазкур таълим маскани эълон қилган мақолада.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, уларнинг ихтироси муваффақиятли синовдан ўтса, касалликни ва ноёб қон гуруҳига эга беморларни даволашда инқилоб ясаши мумкин.
Эритроцитлар Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг донорлар базасига киритилган одамлар қони намуналаридан ўстирилди. Сунъий эритроцитларнинг барчаси одатдаги эритроцитлардан фарқли равишда ёш. Кўнгиллилар 5-10 миллилитр, яъни 1-2 чой қошиқ суюқлик олишган.
«Умид қиламизки, лабораториядан етиштирилган эритроцитлар одатдаги донор қонидан кўра узоқ яшайди. Агар дунёда илк бор ўтказилаётган ушбу синовлар муваффақиятли якунланса, беморларни даволаш жараёни ҳам ўзгариши мумкин», – дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифларидан бири Седрик Гиверт.