Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрида «Ҳоким» ташхис-даволаш маркази биносини фойдаланишга топширди
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрида «Ҳоким» ташхис-даволаш маркази биносини фойдаланишга топширди.
4 қаватли янги тиббиёт муассасаси маҳаллий тадбиркор Эмомали Азимов томонидан қурилган.
Замонавий ташхис ва даволаш марказининг янги биноси қурилиши билан 40та янги иш ўрни яратилди.
Ушбу иншоотда қурилиш ишлари 2015 йил апрел ойида бошланган ва замон талабларига мувофиқ » Интер – сириус » масъулияти чекланган жамияти қурувчиларини жалб қилган ҳолда якунланган.
Хориждан ташхис қўйиш ва даволаш учун замонавий ускуналар олиб келиб ўрнатилган.
Маълум қилинишича, марказда беморларни касалхонага ётқизиш учун 40 ўринли 13 та хона мавжуд бўлиб, амбулатор даволаниш учун бир вақтнинг ўзида 100 нафаргача беморни етқизиш мумкин.
Давлатимиз раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон ташхиса ва даволаш марказида яратилган шароитлар билан танишиш асносида амалга оширилган ишларга юқори баҳо бериб, шифокорларга аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш учун ушбу марказ имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича тавсиялар берди.