Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири БМТ иқлим ўзгариши тўғрисидаги Конвенсияси томонларнинг 27-конференцияси доирасида бўлиб ўтган сув ва иқлим масалалари бўйича коалиция раҳбарларининг матбуот анжуманида иштирок этди
Миср Араб Республикасининг Шарм-уш-Шайх шаҳрида Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин БМТиқлим ўзгариши тўғрисидаги Конвенсияси томонларнинг 27-конференцияси доирасида бўлиб ўтган сув ва иқлим масалалари бўйича коалиция раҳбарларининг матбуот анжуманида иштирок этди. Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазирлигидан «Ховар» ТМААга хабар берилди.
Ташқи ишлар вазири ўз нутқида Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг глобал ривожланиш кун тартибидаги иқлим масалаларини илгари суриш ва уларни комплекс ҳал этишга қаратилган халқаро ташаббусларини қайд этди, шунингдек, 2025 йилни халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили деб эълон қилиш бўйича Тожикистоннинг яна бир ташаббуси аҳамиятини таъкидлади.
Сув ва иқлим коалицияси пешволари БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Конвенцияси томонларининг 27- конференциясида иштирок этган давлат ва ҳукумат раҳбарларига ўз хабарларини етказдилар.