Жамолиддин Абдуллозода Анталияда бўлиб ўтган тиббий асбоб-ускуналар халқаро кўргазмасига ташриф буюрди
8—10-ноябр кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида тиббий асбоб-ускуналар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди, унга Тожикистон Республикаси соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Жамолиддин Абдуллозода ташриф буюрди.
Кўргазмада ҳар бири беморларга ташхис қўйиш ва даволашда самарали ўрин тутадиган замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар намойиш этилди.
Жамолиддин Абдуллозода хизмат сафари доирасида Туркия Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа билан ҳам учрашди.
Учрашувда Тожикистон ва Туркия ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Айни пайтда икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида турли йўналишларда ҳамкорлик яхши йўлга қўйилгани таъкидланди.