Тожикистон Республикаси Президентининг ташаббуси халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланди

Тожикистон Республикаси Президентининг 2025 йилни халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили деб эълон қилиш тўғрисидаги навбатдаги ташаббуси халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланди.
2022 йилнинг 14 декабрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ўзининг 77-сессияси давомида Тожикистоннинг «2025 йилни Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили» номли резолюциясини бир овоздан қабул қилди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги ташаббуси БМТга аъзо 153 давлат ҳаммуаллифлигида қабул қилингани фахр ва ифтихор боисидир. Резолюция Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясидаги мисли кўрилмаган резолюция бўлиб, Халқаро музликларни ҳимоя қилиш халқаро куни ва халқаро йилини эълон қилади.
Шуни таъкидлаш керакки, 2021 йил март ойида, сув ва иқлим ўзгаришига қарши кураш коалицияси раҳбарларининг биринчи учрашувида Тожикистон Республикаси Президенти аҳолининг ўсиши ва иқтисодий ривожланишнинг салбий оқибатлари музликларнинг тез эриши ва сув истеъмолининг кўпайиши билан боғлиқлигини таъкидлади. Шуларни инобатга олган ҳолда, мамлакат Президенти ушбу масалани халқаро миқёсда доимий муҳокама қилиш учун 2025 йилни халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили, деб эълон қилишни таклиф қилди.
Қайд этиш ўринлики, қабул қилинган резолиюция асосида Тожикистон Республикаси Президентининг қуйидаги ташаббуслари БМТга аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди:
– 21 март – Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили, деб эълон қилинди;
– 2025 йил – Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили, деб эълон қилинди;
– БМТ қошида Музликларни ҳимоялашни молиялаштириш учун Халқаро ишончили жамғарма таъсис этилди;
– 2025 йилда Душанбе шаҳрида Музликларни ҳимоя қилишга оид халқаро конференция ўтказилади.
Ушбу резолюция музликларнинг гидрологик циклнинг ажралмас қисми сифатидаги аҳамияти ва уларнинг тез эришининг иқлим, атроф-муҳит, инсон саломатлиги ва барқарор ривожланишига жиддий таъсирини таъкидлайди. Резолиюцияда, шунингдек, глобал исишнинг таъсири креосферада кенг кўламли инқирозга ва баланд тоғли ҳудудларда барқарорликнинг пасайишига олиб келиши қайд этилган. Бу омил маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг пасайишига, сув танқислигининг ошишига ва ўртача денгиз сатҳининг ошишига ёрдам беради.
Резолюциянинг бир овоздан қўллаб-қувватланиши жаҳон ҳамжамияти Тожикистон Республикаси ташаббусларига ва унинг жаҳон муаммоларини ҳал этишга қўшган ҳиссасига тўлиқ ишонишини яна бир бор кўрсатмоқда.