Кувайт сайёҳлик компаниялари билан шартномалар имзоланди
Ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бир-бирининг мамлакатларига сайёҳларни жалб қилиш мақсадида Тожикистон ва Кувайт давлати сайёҳлик компаниялари ўртасида шартномалар имзоланди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Сайёҳликни ривожлантириш комитетидан «Ховар» ТМААга хабар берилди.
Ушбу шартномалар Душанбе шаҳрида Сайёҳликни ривожлантириш комитети раисининг биринчи ўринбосари Ҳабибулло Амирбекзода, «Ҳилтон» меҳмонхонаси директори Гаган Малхотра, Тожикистон ва Кувайтнинг сайёҳлик компаниялари раҳбарияти иштирокида имзоланди.
Туризми ривожланган етакчи давлатлар билан устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, нашриёт материаллари, филмлар, тарғибот тадбирлари, конференциялар, кўргазмалар орқали туризмни ривожлантириш бўйича ахборот алмашиш ва мунтазам равишда ички ва хорижий сайёҳлик компаниялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш манфаатли эканлиги таъкидланди.
Мулоқотда туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди, шунингдек, кувайтлик меҳмонларга мамлакатнинг сайёҳлик имкониятлари таништирилди.