Таълим муассасаларида таътил муддати узайтирилди
Совуқ ҳаво оқими кириб келиши муносабати билан ва тарбияланувчилару ӯқувчилар соғлиғини сақлаш мақсадида барча мактабгача ва ӯрта умумий таълим муассасаларида, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, қишги таътил 16 январгача узайтирилди. Бу борада Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирининг жорий йилнинг 10 январида «Мактабгача ва ӯрта умумий таълим муассасаларида ӯқувчиларнинг қишги таътилини узайтириш тӯғрисида»ги буйруғи имзоланди.
Бу ҳақда вазирлик матбуот марказидан хабар берилди.
Боғча ва умумтаълим муассасаларида дарслар 16 январдан бошланиб, таътил давомида ӯтилмаган дарс соатлари тасдиқланган қӯшимча дарсларга оид алоҳида жадвал бӯйича 2022-2023 ӯқув йилининг иккинчи ярмида баҳорги ва ёзги таътиллар ҳисобидан қопланади.
Шунингдек, мазкур буйруқ асосида Душанбе шаҳри Маориф бош бошқармаси, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, Суғду Хатлон вилоятлари Маориф бошқармалари бошлиқлари, шаҳру ноҳиялардаги маориф бӯлимлари раҳбарлари, давлат ва хусусий таълим муассасалари директорлари ӯқувчиларни таътилга юбориш учун зарурий чораларни кӯришга вазифадор этилган.
Эслатиб ӯтамиз, 10-15 январ кунлари Россия Федерацияси шимоли-ғарби ва Ғарбий Сибир минтақалари томонидан арктик совуқ ҳаво оқими кириб келиши натижасида мамлакатимизнинг аксар ҳудудларида ҳарорат то 15-20 даражага пасайиганлиги кузатилаяпти.