Туркия Президенти тожик қутқарувчилари томонидан амалга оширилган ишларни юқори баҳолади
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 20 феврал куни Ҳатай вилоятига амалий ташрифи чоғида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси қутқарувчилари қидирув-қутқарув ишлари билан танишди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси хабар берди.
Ражаб Тоййиб Эрдўғон тожик қутқарувчилари билан суҳбат чоғида уларнинг меҳнатини юқори баҳолади ва Туркия халқига мана шундай оғир дамда ёрдам ва қўллаб-қувватлагани учун Тожикистон Республикаси ҳукумати ва бутун тожик халқига миннатдорчилик билдирди. Ва инсонпарварлик ёрдами ва уларнинг қидирув-қутқарув ишларидаги ёрдамчиларига ёрдам кўрсатди.Олофат қурбонларига қўшган ҳиссалари учун самимий миннатдорчилик билдирди.
Туркия Президенти, шунингдек, қутқарув ва қидирув ишларининг бориши, маҳаллий ва хорижлик қутқарувчилар фаолиятидан тўлиқ хабардор эканлигини ва уларни лаҳзага кузатиб боришини билдирди