Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашув

2 март куни Миллат саройида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси, муҳтарам Михаил Мишустин билан учрашуви бӯлиб ӯтди.
Учрашув аввалида Юртбошимиз олий даражадаги давлатлараро мулоқотларнинг узлуксизлиги муҳимлигини таъкидлади.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.
Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг кўплаб йўналишлари, хусусан, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатлари ижобий кечаётганидан, томонларнинг хавфсизлик соҳасида яқин ҳамкорлигидан мамнунлик изҳор этилди.
Айтиш жоизки, Россия Федерацияси Тожикистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда ва мамлакатимиз ташқи савдо айланмаси таркибида етакчи ўринни эгаллайди. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 23,7 фоизга ўсиб, 1,674 миллион долларни ташкил қилди.
Шу нуқтаи назардан, икки давлатнинг ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, икки томон учун фойдали бўлган йирик сармоявий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш борасидаги улкан имкониятлари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари гуманитар соҳадаги ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади. Шу билан бирга, таълим, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалий алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.
Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий кун тартибининг муҳим масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.