Германияда Тожикистоннинг сайёҳлик имкониятлари намойиш этилди
Германиянинг Берлин шаҳрида “ITB-Berlin” халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Тожикистоннинг сайёҳлик имкониятлари намойиш этилди.
Тожикистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, миллий ва замонавий дизайн ва услублар билан 20 квадрат метр майдонда бўлган ушбу жаҳон миқёсидаги кўргазмада Тожикистон бурчаги саёҳатни севувчилар учун намойиш этилган.
Манбага кўра, кўргазмада дунёнинг 200 га яқин давлати ва 15 мингдан ортиқ сайёҳлик компанияси вакиллари иштирок этмоқда. Тадбир доирасида маҳаллий сайёҳлик компаниялари ва хорижий ҳамкорлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб, янги ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Айтиш жоизки, ITB-Berlin халқаро сайёҳлик кўргазмаси ҳар йили Жаҳон сайёҳлик ташкилоти координациясида ўтказилади ва Тожикистон вакилларининг мазкур нуфузли халқаро тадбирда ушбу ташкилотнинг тўлақонли аъзоси сифатида иштирок этиши халқаро туризмни тарғиб этишда жуда фойдали, деб ҳисобланади.