Тожикистон ва Жаҳон банки ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширмоқда
Тожикистон Республикаси Молия вазирлигида Молия вазири Қаҳҳорзода Файзиддин Сатторнинг Тожикистон Республикасига хизмат сафари билан келган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Берде хоним билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Молия вазирлиги хабар берди.
Учрашув аввалида Молия вазири Қахҳорзода Ф.С. Жаҳон банки билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.
Учрашув чоғида иқтисодиётнинг реал секторлари, жумладан, энергетика ва соғлиқни сақлаш соҳаларида давлат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.