МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ЗАФАРОБОД НОҲИЯСИДА
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти му[тарам Эмомали Ра[мон Зафаробод но[иясига ташриф буюриб, суuориш суви тармоuини фойдаланишга топширди ва «Саховати Куруш» боuдорчилик кооперативида янги интенсив ва суперинтенсив боuларини кeздан кечирди.
Шунингдек, «Нур Темур» тижорат кооперативида чигит экишни бошлаб, rишлоr хeжалиги экинлари уруuликлари кeргазмасини [ам кeрди.
Миллат пешвоси му[тарам Эмомали Ра[мон дастлаб но[иянинг Заррез rишлоr жамоатидаги Абдура[мон Жомий номли мавзесида суuориш суви тармоuини фойдаланишга топширди.
Маълумот берилишича, 2та суuориш суви тармоuи Сир дарёсидан rишлоr хeжалиги ерлари мавзесигача биттаси 980 метр, иккинчиси 620 метр, жами 1600 метр масофада диаметри 355 миллиметр бeлган полиэтилен rувурлар eрнатиш билан тадбиркор томонидан 1,5 миллион сомоний эвазига rурилиб, [ар бир соатда улар орrали 1700 метр куб сув чиrарилади.
Электр rуввати билан таъминлаш учун сув тортиш ускуналари двигателларига 800 метр масофада электр тармоuи rурилиб, иrтидори 400 киловатт бeлган 2та трансформатор eрнатилган.
Янги сув етказиб бериш иншооти орrали «Саховати Куруш» ва «Нур Темур» rишлоr хeжалиги ерларининг 200 гектари суuорилиб, Заррез rишлоuи а[олисининг [овлиолди ер участкалари ерлари [ам суuориш суви билан таъминланади.
Мамлакат Президенти му[тарам Эмомали Ра[мон «Нур Темур» тижорат кооперативининг ер участкаларидан бирида пахта экиш ишларини бошлаб берди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти му[тарам Эмомали Ра[мон Зафаробод но[иясирамзий тугмани босиш билан балиrчилик хeалиги фаолиятини расмий равишда бошлаб берди.
Балиrчилик [овузларига биринчи балиrчалар туширилди.
«Саховати Куруш» ва «Нур Темур» тижорат кооператив хeжаликлари со[ага мос келадиган мавзедан фойдаланиб, Сирдарё со[илида балиrчилик [овузлари ташкил этишни ният rилишди.
Бу ерда 10та балиrчилик [овузлари бeлиб, [ар бири 2,5 метрга 5 метр eлчамда «Фар[од» сув етказиб бериш каналига уланган.
Биринчи босrичда бу [овузларда 20 минг балиr парвариш rилинади ва тадбиркорларнинг тижорат режаларига кeра, келгусида балиrнинг турлари ва миrдори кeпайтирилади.
Бу Зафаробод но[иясидаги биринчи балиrчилик хeжалиги бeлиб, давлат Сарвари хeжаликлар бошлиrлари ва тадбиркорларга Сирдарё со[или ва но[ия ирригацион иншооти ёнидаги минтаrанинг rулай шароитидан фойдаланиб, балиrчилик [овузлари ташкил этиш тeuрисида кeрсатма ва масла[атлар берди.
Суuд вилояти ша[ар ва но[ияларига ташриф жараёнида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти му[тарам Эмомали Ра[мон Зафаробод но[ияси Жомий rишлоr жамоати Зарафшон rишлоuида Саломатлик марказини фойдаланишга топширди.
Ушбу соuлиrни саrлаш со[аси иншоотида rурилиш, таъмирлаш ва янгилаш ишлари 2022 йилнинг октябр ойида бошланган эди. Иншоот пудратчиси «СМУ-1» масъулияти чекланган жамият [исобланади.
Жомий rишлоr жамоати Зарафшон rишлоuида Саломатлик маркази биноси бир rаватли бeлиб, 3та зал, 9та хона, жумладан, оилавий шифокорлар кабинетлари, аёллар касалликларини текшириш хонаси, дори бериш, эмлаш, лаборатория, болаларни хатна rилиш хонаси, ултратовуш ташхиси, туuруr ва туuруrдан кейин аёлларни ётrизиш хонасидан иборатдир.
Зарафшон rишлоuи саломатлик маркази фаолият бошлагач, 9 киши, жумладан, битта шифокор, 6 нафар eрта тиб, битта кичик тиб ходими ва битта хeжалик юритувчи ходим доимий иш eрни ва яхши маош билан таъминланди.
Таъмирланиб, янгилангандан кейин ушбу бинонинг ички ва ташrи кeриниши, ташхис reйиш, даволаш ва бошrа тиббий хизмат кeрсатиш хоналари бутунлай eзгариб, иншоот бар[аво, чиройли бeлгани, унинг атрофи гулзор, кeкаламзор ва дилкаш маконга айланганини айтиш зарурдир.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Респубикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилояти Зафаробод ноҳияси Зарафшон қишлоғида ичимлик суви тармоғини фойдаланишга топширди.
Маълум қилинишича, ушбу мавзеда 150 метр чуқурликда артезиан қудуғи қазилиб, махсус насослар орқали ичимлик суви чиқарилди ва натижада 430 дан ортиқ оила, яъни Зарафшон қишлоғининг 1800 нафар аҳолиси тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имконига эга бўлди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг эзгу ташаббуслари асосида Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи ва маҳаллий ҳокимият маблағлари ҳисобидан ушбу қишлоқда 2 километрдан зиёд узунликдаги ичимлик суви тармоғи бунёд этилди ва Зарафшон қишлоғининг ҳамма кўча ва маҳаллаларига сув тармоқлари тортилиб, сув таъминоти ускуналари ўрнатилди.
Зафаробод ноҳияси Зарафшон қишлоғи аҳолисининг экологик жиҳатдан тоза ичимлик суви билан таъминланиши Давлат мустақиллиги ва давлату Ҳукумат олий раҳбариятининг дастур ва топшириқлари самарасидир. Ушбу муҳим тадбир Зафаробод ноҳияси аҳолисининг каттаю кичиги қувончига сабаб бўлиб, Зарафшон қишлоғи аҳли Давлат раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига иш сафари доирасида Зафаробод ноҳияси Жомий қишлоқ жамоатининг Зарафшон қишлоғида Лойиқ Шерали номидаги 3-ўрта умумтаълим муассасасининг биносини фойдаланишга топширди.
3-ўрта умумтаълим муассасасининг лойиҳавий биноси ва бошқа иншооти 1,5 гектар майдонда Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи маблағлари ҳисобидан, вилоят Асосий қурилиш идораси буюртмаси билан бунёд этилиб, қурилиш ишлари “Сохтмони Зафаробод”, “Оламафрӯз 2016”, “Эъҷози ҳунар”, “Сирус” ва “Манзили озод” масъулияти чекланган жамиятлари ишчилари ва мутахассислари томонидан ниҳоясига етказилди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга маълум қилишларича, муассаса биноси 2 қават, 14 та ўқув хонаси, 4 та лаборатория, ошхона, спорт зали ва 250 ўринли мажлислар залидан иборат. Барча фан кабинетлари ва лабораториялар замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, дарс ва машғулотларни юқори савияда ўтказиш учун қулай шароит яратилган.
Муассасада 30 нафар ўқитувчи болалар таълим ва тарбияси билан машғул.
Муассасанинг янги биносида дарсларни меъёрий даражада ўтказиш учун фан кабинетлари тайёрланган. Жумладан, ҳарбий мудофаа фани кабинети низомга мувофиқ жиҳозлар ва кўргазмали қуроллар билан таъминланган бўлиб, ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини юксалтиришга хизмат қилади.
Муассаса атрофига бино ҳуснига ўзгача кўрк бағишлаган мевали ва манзарали дарахтлар, ранг-баранг гуллар ўтказилган.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Зафаробод ноҳияси Абдураҳмон Жомий қишлоқ жамоатининг Зарафшон қишлоғида “Шарифамоҳ” тикувчилик ва гилам тўқиш цехини фойдаланишга топширди.
Янги бунёд этилган цех қишлоқ марказида жойлашган бўлиб, маҳаллий тадбиркор Зафар Авулов томонидан таъсис этилган.
Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмонга маълум қилишларича, мазкур цех тикувчилик ва гилам тўқиш учун дастгоҳ ва ускуналар билан жиҳозланган ва 20 нафар маҳаллий хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратилган.
“Шарифамоҳ” тикувчилик цехи асосан, мактаб либослари тикиш учун мўлжалланган бўлиб, мижозлар буюртмаси асосида аёллар, эркаклар, спорт ва ҳарбий кийимлар ҳам тайёрланади.
Шунингдек, корхона гилам тўқиш дастгоҳлари билан таъминланган ва ушбу анъанавий ҳунармандчилик ривожлантирилмоқда. Ҳунарманд хотин-қизлар дастгоҳлар ёрдамида анъанавий усулда ипак гиламлар ишлаб чиқарадилар.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон тадбиркорнинг қишлоқда саноат ва ҳунармандчиликни ривожлантириш йўлидаги ушбу бунёдкорлик ташаббусини юксак баҳолаб, мазкур цех фаолиятини хотин-қизларни иш жойи ва даромад билан таъминлашдаги муҳим омил деб атади.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига сафари доирасида Зафаробод ноҳиясида “Кони ганҷ” Масъулияти чекланган жамиятининг пахтани қайта ишлаш ва ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхонасини фойдаланишга топширди.
Мазкур корхона ноҳиянинг Жомий қишлоғида жойлашган бўлиб, 2,9 гектар майдонда қурилган. Ушбу корхона маҳаллий тадбиркор Абдусамад Норматов томонидан замонавий дастгоҳ ва ускуналарни киритиш билан бунёд этилган.
Пахта корхонасининг ишлаб чиқариш салоҳияти йилига 15 минг тонна пахтани қайта ишлашдан иборат бўлиб, корхона негизида ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Шу мақсадда Хитой Халқ Республикаси ва Америка Қўшма Штатларидан замонавий ва знергия тежовчи дастгоҳ ва ускуналар келтирилиб, ўрнатилган. Корхонада биринчи босқичда пахта бирламчи қайта ишлаш билан қамраб олинади. Замонавий ускуналардан фойдаланиш то 38 фоизгача пахта толаси олиб, 55 фоиз чигит ишлаб чиқариш имконини беради.
Шунингдек, Миллат пешвоси ҳузурида ноҳия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, ғалла, дуккаклилар, ёғ олинадиган экинлар, сабзавот турлари, картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмага қўйилди.
Корхона ҳовлисида асосан ноҳияда парвариш қилинаётган зотдор қорамоллар, сут ва гўшт ишлаб чиқариш учун мўлжалланган йирик қорамол, от, қўй ва зотли эчкилар намойиш этилди.
Шу ернинг ўзида давлат раҳбари ноҳия деҳқонлари етиштирган маҳсулотлар, хотин-қизларнинг пазандалик маҳорати ва миллий ҳунармандчилик намуналарини кўздан кечирди.