СУҒД ВИЛОЯТИ РАҲБАРЛАРИ ВА ФАОЛЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ
Шу йилнинг 31 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Гулистон шаҳрида Суғд вилояти раҳбарлари ва фаоллари билан иш йиғилиши ӯтказди.
Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон йиғилиш чоғида вилоятнинг бир қатор шаҳар ва ноҳияларига бӯлган иш сафарининг натижалари ва мамлакат Ҳукумати топшириқлари ижросининг бориши ҳақида гапириб, Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳиялари ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳолатини таҳлил қилди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон дунёнинг бугунги ҳолати ва сайёрадаги ӯзгаришларни ҳисобга олиб, мамлакат иқтисодига ташқи омиллар таъсирининг олдини олиш ва таъсирларни имкон қадар пасайтириш юзасидан Республика Ҳукумати аъзолари ва Суғд вилояти шаҳар ва ноҳиялари давлат ҳокимияти ижроия органи раҳбарияти олдига аниқ вазифалар қӯйди.
Дунё бӯйлаб юз бераётган ва жаҳоннинг деярли ҳамма давлатлари, жумладан, Тожикистоннинг иқтисодий-ижтимоий вазиятига салбий таъсир кӯрсатувчи бугунги сиёсий инқироз, минтақавий низолар, иқтисодий ва тижорат юзасидан чекловлар, жаҳон бозорида маҳсулотлар нархининг ошиши билан боғлиқ равишда вазирликлар ва идоралар, вилоятлар, жумладан, Суғд вилояти шаҳар ва ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органларига мавжуд захира ва имкониятлардан фойдаланиб, миллий ва минтақавий стратегия ҳамда дастурларни тӯлиқ ижро этиш, жумладан, Миллий иқтисодиётга таъсир қилувчи эҳтимолий хавфларнинг олдини олишга доир Мамлакат Ҳукуматининг тадбирлар режасини бажариш юзасидан кечиктирилмас чоралар белгилаш топшириғи берилди.
Ички истеъмол бозорини кундалик эҳтиёж маҳсулотлари билан таъминлаш, маҳсулотларни етарлича захира қилиш, нархларнинг асоссиз равишда ошишининг олдини олиш, миллий иқтисод соҳаларининг узлуксиз ва устувор фаолиятини йӯлга қӯйиш, бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларини давом эттириш, янги иш ӯринлари ташкил этиш, маҳаллий ва чет эл сармоясини жалб этиш, мавжуд ва қӯшимча тараққиёт манбаларидан самарали фойдаланиш ва бошқа тадбирларга ҳар бир раҳбар ҳамда масъул шахс жиддий муносабатда бӯлиши ва самарали фаолият юритиши юзасидан топшириқлар берилди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон шаҳар ва ноҳиялар масъулларига баҳорги экин экиш ишларини бажариш, ер ва сувдан, жумладан, ҳовлиолди ер участкалари ва Президент ерларидан оқиллик билан самарали фойдаланиш, такрорий экин экишни йӯлга қуйиш, сувли ерлардан бир йилда уч-тӯрт марта ҳосил олиш ва қиш фасли учун маҳсулот захира қилиш масалаларига қатъий равишда биринчи даражали эътибор қаратиш вазифаларини берди.
Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон имкон қадар кӯпроқ маҳсулот етиштириш ва ҳар бир оилада икки йил учун озиқ-овқат маҳсулотларини захира қилиш тажрибаси қатъий ва одатий амалга айланиши кераклигини таъкидлади.
Биринчи даражали эътибор берилиши керак бӯлган яна бир масала сувли ерларда албатта такрорий экин экилишини йӯлга қӯйиш зарурлиги эканлиги қайд этилди.
Суғориш тармоқларининг ишдан чиққанлиги, сув етишмаслиги ва хӯжалик юритиш ишларининг қаноатланарли эмаслиги сабабли ҳалигача Суғд вилояти 2100 гектар ер қишлоқ хӯжалиги айланишидан ташқарида қолаётгани айтилди.
Мамлакат Президенти бу муаммолар иложи борича тезроқ бартараф этилиши зарурлиги тӯғрисида топшириқ берди.
Иссиқхоналарнинг маҳсулот етиштиришдаги аҳамияти билан боғлиқ равишда иссиқхоналар бунёд этиш ва уларда илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда ва замонавий усуллар билан маҳсулот етиштиришни давом эттириш кӯрсатмаси берилди.
Айни пайтда вилоят ҳудудида 17та давлат сармоя ӯтказиш лойихаси амалда бӯлиб, уларнинг доирасида бугунгача 2,3 миллиард сомоний маблағ ӯзлаштирилган.
Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон лойиҳаларни ҳаётга тӯлиқ татбиқ этиш, баъзи лойиҳалар татбиғидаги мавжуд камчиликларни тузатиш учун Суғд вилояти ва унинг шаҳар ҳамда ноҳиялари раҳбарияти, тегишли вазирлик ва идоралар бошлиқларига давлат сармоя ӯтказиш лойиҳаларини самарали амалга ошириш, хусусан, бунёд этилиши кӯзда тутилган иншоотларни сифатли қуриш, техника ва жиҳозларни сотиб олиш ва улардан мақсадли фойдаланиш ишларини доимий назорат остига олиш ва лойиҳалар татбиғидаги мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан қатъий топшириқлар берди.
Мамлакатни тез суръатларда саноатлаштириш йӯналиши билан боғлиқ равишда Суғд вилояти ва шаҳар ҳамда ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органи раҳбарларига бу стратегик мақсадни ҳаётга татбиқ этиш учун хом ашёни қайта ишлаш корхоналари ташкил этиш ва якуний маҳсулот ишлаб чиқариш ишларини бажариш йӯналишида ӯз фаолиятларини кучайтириш вазифаси берилди.
Саноат ва янги технологиялар вазирлиги маҳаллий давлат ҳокимияти ижроия органлари ва сармоя ӯтказувчилар билан биргаликда амал қилаётган корхоналар фаолиятини жонлантириш ва ишламаётган корхоналарни тиклаш юзасидан қатъий тадбирлар белгилаб, маҳсулот экспорт қилиш ишларини ривожлантириш бӯйича топшириқлар олди.
Шунингдек, вилоят раҳбарлари ва мутахассисларига Саноат ва янги технологиялар вазирлиги билан биргаликда саноат корхоналарининг барҳам топгани ва соханинг баъзи маҳсулотларини ишлаб чиқариш камайиб кетганининг сабабларини ӯрганиб чиқиб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун кечиктирилмас чоралар белгилаш топшириғи берилди.
Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш учун Суғд вилояти, унинг шаҳар ва ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органлари, Саноат ва янги технологиялар вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Сайёҳлик тараққиёти қӯмитасига миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ва уларни ички ва халқаро тадбирларда имкон қадар кӯпроқ таништириш учун зарурий чоралар белгилаш вазифаси топширилди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ижтимоий соҳалар, жумладан, маориф ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги масалаларни ҳал этиш учун Суғд вилояти, унинг шаҳар ва ноҳиялари давлат ҳокимияти ижроия органлари, Маориф ва илм вазирлигига мактабгача таълим-тарбия муассасалари, жумладан, болаларни ривожлантириш марказларини бунёд этиш юзасидан қӯшимча тадбирларни амалга ошириш топшириғини берди.
Вилоят ва унинг шаҳар ҳамда ноҳиялари масъулларига, шунингдек, Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлиги билан биргаликда маҳаллий аҳолининг иш билан таъминланиш ва касб эгаси бӯлиш кӯрсаткичларини юксалтириш вазифаси топширилди.
Шунингдек, таълим муассасаларида ӯқитиш ва касб ӯрганиш сифатини яхшилаш, меҳнат бозори учун зарурий ихтисос ва ҳунарларни ӯргатишни йӯлга қӯйиш, вилоят аҳолиси, хусусан, ёшлар, аёллар ва қизларни иш билан таъминлаш борасида ҳам топшириқлар берилди.
Иш йиғилишида Суғд вилояти ва унинг шаҳар ҳамда ноҳиялари раҳбариятига Соғлиқни сақлашг ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигиги билан биргаликда тиббий муассасаларда шифокорлар ва ӯрта тиббий ходимлар етишмаслигини бартараф этиш, тиб соҳаси ходимлари учун яхши иш шароитини яратиш ва мавжуд камчиликларни тузатиш борасида қатъий чоралар белгилаш топшириғи берилди.
Суғд вилояти Раиси ва шаҳар ҳамда ноҳиялар раисларига ишчи гуруҳ раҳбарлари билан биргаликда ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кучайтириш, Тожикистон давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами тадбирлар режасини бажаришни доимий назорат остига олиш, байрам иншоотларини белгиланган муддатда топшириш учун зарурий тадбирлар белгилаш топширилди.
Шунингдек,ижтимоий-иқтисодий соҳаларни 2023-2024 йилларнинг куз ва қиш даврига ҳар томонлама тайёрлаш, ердан фойдаланиш масаласида қонунбузилишларнинг олдини олиш, Рамазон ойида хайрли амалларни бажариш, етимлар, ногиронлар, кам таъминланганлар ва муҳтожларни қӯллаб-қувватлаш, уларга ёрдам бериш, жиноятчиликнинг олдини олиш, урф-одат ва маросимларни тартибга келтиришга доир амалдаги қонунларга риоя қилиш, фарзандларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва бошқалар юзасидан топшириқлар берилди.
Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон чиқишидан кейин Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ва шаҳар ҳамда ноҳиялар раҳбарлари мамлакат Президентига ижтимоий-иқтисодий тараққиёт натижаларига доир ҳисобот беришди.