Саудия Арабистони Тожикистонга сармоя киритишдан манфаатдор

Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасида қўмита раиси Қодирзода Саъдийнинг Саудия Арабистонининг “Каян” компанияси раҳбари – Шайх Турки Ал-Сайлоний билан учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар сармоя, сайёҳлик, савдо ва саноат соҳаларида фойдали муносабатлар ўрнатишни муҳокама қилдилар. Бу ҳақда қўмита хабар берди.
Учрашувда Саудия томони Тожикистон Республикасига турли йўналишларда сармоя киритиш истагини билдирди. Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.
Умуман олганда, учрашув яхши англашув ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.