Тожикистон ва АҚШ қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Америка Қўшма Штатларининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Мануел П. Микаллер билан учрашди.
Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашув чоғида Тожикистон ва Америка ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинган.
Томонлар АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) дастурлари доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлардан фойдаланиш юзасидан фикр алмашдилар.