Озарбайжон Президенти Тожикистонга келади
Эртага, 5-апрел куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига келади, дея хабар беради Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.
Ушбу ташриф доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ўртасида кенг кўламли учрашув бўлиб ўтади. Икки томонлама ҳамкорликка оид қатор масалалар муҳокама қилинади.
Шунингдек, Тожикистон ва Озарбайжон ўртасидаги олий даражадаги учрашув ва музокаралардан сўнг ҳамкорликка оид янги ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.