NASA Ой миссияси экипажи таркибини эълон қилди
АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси – NASA сўнгги 50 йил ичида биринчи марта Ойга парвоз қиладиган тўртта астронавтнинг номини эълон қилди. Улар орасида Ой миссиясида қатнашадиган аёл – Кристина Кох ҳам бор, деб хабар бермоқда NASA матбуот хизмати.
Кохдан ташқари, “Артемида II”, деб номланган миссияда “Орион” космик кема экипажи командири Рид Уайзман ҳамда Жереми Хансен ва Виктор Гловер борПарвоз 2024 йил охири ёки 2025 йилнинг бошига режалаштирилган. “Артемида II”нинг ўн кунлик сафари давомида Ойга қўниш кўзда тутилмаган, бироқ NASАнинг қайд этишича, экипаж келажакдаги миссиялар учун Ер сунъий йўлдоши юзасига қўнишга йўл очиб беради.
NASAнинг биринчи Ой дастури 1961-1972 йилларда амалга оширилган. У юнон худоси – Аполлон номини олган эди. Миссия инсоният тарихида Ойга биринчи қўнишни амалга оширган, умуман дастурга доир жами олти марта космик парвозлар Ойга қўниш орқали амалга оширилган.
ЎзА.