АҚШда отишма: қурбонлар беш киши

Американинг Кентукки штатидаги Луисвилл шаҳрида банкка уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида беш киши ҳалок бўлди, тўққиз киши жароҳат олди. Яраланганларнинг уч нафари, жумладан, бир нафар полиция ходими оғир аҳволда.
ОАВ маълумотига кўра, ҳужум қилган шахс шу банк ходими бўлиб, полиция билан отишма чоғида ўлдирилган.
Г. Абдуллаева, ЎзА